Хавфсизлик тизимининг муҳим таркибий қисми

    Ҳарбий 2 ноябр 2020 3964

    Сарҳадлар хавфсизлиги ва дахлсизлиги, ҳудудий яхлитликни сақлаш, ташқи таҳдидлар хавфи юзага келганда уни бартараф этишга шай туриш Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг асосий вазифалари сирасидандир.

    Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон ва ҳарбий-сиёсий вазият мазкур соҳа вакиллари зиммасидаги масъулият юкини бир қадар оширмоқда. Шулардан энг асосийси, ҳарбий соҳага оид илм-фан ютуқларини тезда ўзлаштириш, мудом янгиликларга интилиш, изланишдир.

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Чегара хавфсизлиги – Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик тизимининг таркибий қисми” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

    Унда Қуролли Кучлар тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

    Илмий-амалий конференциянинг мақсади чегара ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий хавф ва таҳдидларни, шунингдек, халқаро ва миллий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг чегара қўшинларининг тажрибасини ошириш бўйича амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

    Мутахассислар тегишли мавзулар бўйича маъруза қилиб, анжуман якуний қарорини қабул қилишди.

    Майор Холмуҳаммад ЖЎРАБОЕВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates