Хайрулло Бозоров вилоят Кенгашининг депутат аёлларини байрам билан қутлади

    Ижтимоий ҳаёт 7 март 2021 1009

    Юртимиз тараққиётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Бугунги кунда аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилмоқдалар.

    Хусусан, мамлакатимизнинг тенглар ичра тенг бўлиши, янада ривожланишида депутат аёлларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш ўринли. Улар бугунги кунда бир қатор дастуриламал ҳужжатларнинг қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

    Бугун Фарғона вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг депутат аёлларини байрам билан қутлади.

    – Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда, юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларида, жойлардаги муаммоларни ижобий ҳал этилишида Сиз, депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссаларингиз бор, – деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

    Тадбирда вилоят ҳокими депутат аёлларни байрам билан қутлаб эсдалик совғаларини ҳадя этди.

    Шоҳсултон Тўхтаматов,

    Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши котибияти матбуот котиби.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates