Лого Лого-пв-уз

    Хазон ёқилиши касалликлар хуружига сабаб бўлади

    Куз фасли келиши билан ҳар сафаргидек шаҳримиз аҳолиси яна бир муаммога дуч келади. У ҳам бўлса, тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббаларни белгиланмаган жойларда ёқиб юборилаётганидир.

    Ушбу ҳолатларни таҳлил қиладиган бўлсак, болалар шўхлик қилиб баргларни ёқишса, катталар ахлат уюмидан қутилиш учун, фаррошлар эса йиғилган хазонларни ҳудуднинг тозалигини таъминлаш учун ёқиб юбормоқда. Бунинг одам организми ва атроф-муҳитга қанчалик зарарли эканлигини бир неча мисолларда келтириб ўтсак.

    Барг ва хазон ёқилиши натижасида атмосфера ҳавосига ис гази, углерод оксиди ажралиб чиқиб, нафас сиқиши ва сурункали аллергик касалликлар хуружига сабаб бўлади. Инсон организмининг иммунитет тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ёқиб юборилган барг-хазонларнинг заҳарли моддаларга тўйинган тутуни юқори нафас йўллари орқали ўпкага ўтади ва касалликлар хуружини юзага келтиради. Биринчи навбатда ҳомиладар аёллар, кекса ёшдаги инсонлар ва болалар азият чекишади. Манбаларда 1 тонна барг ва хазон уюмлари ёқилиши натижасида 30 кг зарарли модда ажралиб чиқиши келтириб ўтилган.

    Ёниш жараёнида ҳосил бўладиган қурум ва тутунлар нафақат одам организмига ва атроф – муҳитга, балки, ернинг унумдор қатламига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

    Хазон уюмининг ёқилиши натижасида атроф-муҳитга таралаётган заҳарли тутун экологиямизга қанчалик салбий таъсир қилишини кўпчилик англаб етмаса керак. Автомобиллардан таралаётган тутун атмосфера ҳавосини ифлослантириши каммиди?

    Қадимда ота-боболаримиз хазон уюмларини чиритиб ўғит сифатида фойдаланиб келганлар ва ҳар бир ерли хонадонда баргларни кўмиш учун махсус ўралар бўлган ва хазонлар шу ўрага кўмиб компост қилинган. Хазонлар чириши натижасида ер қатламининг унумдорлиги ҳам ошган.

    Мана бир неча йиллардан бери хазонларни ва шох-шаббаларни йиғиш ҳамда компостлаш учун ҳар бир туманда бир нечтадан хандаклар ташкил қилинди. Туманда аҳоли яшаш мавзеларида тўпланган барг-хазонларлар ушбу хандакларга ташланиб келинмоқда. Лекин, минг афсуски хазонларни ёқиб юбориш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди.

    Осмонимиз мусаффолиги, атмосфера ҳавосини тозалиги келажак авлод учун биздан қолувчи мерос. Уни асраш ҳар бир фуқарониниг бурчидир.

    Наргиза НУРУЛЛАЕВА,

    Санитария-эпидемиология осойишталиги

    ва жамоат саломатлиги қўмитаси

    Тошкент шаҳар бошқармаси

    ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

    врач эпидемиологи

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates