Хисори қўйлар Қўшробод яйловларида боқилмоқда

    Қирғизистон Республикасидан 170 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига 600 бош хисори қўйлар келтирилиши режалаштирилган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан мониторинг-назорат тадбирлари амалга оширилмоқда. Қарор асосида мамлакатимизга хорижий давлатлардан келтириладиган ҳар бир бош наслли қорамол учун мавжуд имтиёзлар боис чорва моллари наслини яхшилаш асносида сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, вилоятда қўйлар наслини яхшилаш мақсадида хорижий давлатлардан наслдор қўй ва эчкиларни келтириш юзасидан тегишли тадбирлар ўтказилмоқда. Масалан, Қўшробод тумани дашт ҳудудда жойлашгани, ер майдонининг асосий қисми яйловлардан иборатлиги боис, бу ерда қўй ва эчкичиликни ривожлантириш учун катта имкониятга эга. Шу мақсадда тумандаги “Камрон Жавоҳир чорвалари” фермер хўжалиги томонидан Қирғизистон Республикасидан 170 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига 600 бош хисори қўйлар келтирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг биринчи босқичига асосан, туманга 450 бош наслли хисори қўйлар келтирилди.

    — Ушбу фермер хўжалиги наслчиликка ихтисослашган бўлиб, 315 гектар ер майдонига эга, — дейди Инспекциянинг Қўшробод туман бўлими бошлиғи Ғиёсиддин Халиқов. — Айни кунларда хисори қўйлар Ўзагроинспекциясининг туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан карантин назоратига олиниб, зооветеринария кўригидан ўтказилди.

    Туман ҳокимлигининг “Чорвачиликни ривожлантириш” дастурига кўра, Қирғизистон республикасидан ушбу фермер хўжалиги томонидан яна 150 бош, тумандаги иккита фермер хўжалигига 300 бош хисори қўйлари келтирилади. Инспекция органлари томонидан, хисори қўйлар белгиланган тартибда ветеринар назоратига олинади. Келгусида хисори қўйлар сонини кўпайтирган ҳолда аҳолига сифатли ва арзон гўшт маҳсулотлари етказиб бериш имконияти юзага келади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates