Хитой 500 тонна майизга буюртма берди

    Агросектор 30 сентябр 2020 1669

    Пекиндаги Элчихонамизда «Beijing GOKO Investment Management Co., LTD» компаниясининг Бош менежери Ху Нинг билан учрашув бўлиб ўтган.

    Мазкур компания қадоқланган қуруқ меваларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси сифатида Ўзбекистондан табиий ва сифатли қуруқ мевалар импорт қилишдан манфаатдор.

    Учрашув давомида Ўзбекистондан Хитойга майиз, олхўри ва бошқа ҳар хил қуруқ мевалар етказиш масалалари муҳокама этилди. Элчихона вакиллари томонидан таклиф этилаётган мевалар турларидан намуналар намойиш этилиб, уларнинг сифатига бўлган талаблар ҳақида музокаралар олиб борилди.

    Учрашув якунига кўра, йил охиригача Хитойга 500 тонна майиз етказиб беришга келишилди.

    Ҳозир Элчихона Хитойга қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етказишни ташкиллаштириш масалалари бўйича тизимли ишларни давом эттиряпти.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates