Хитой атмосферани карбонат ангидриддан тозалаш бўйича Осиёдаги энг йирик лойиҳани ишга туширди

    Цзянсу вилоятидаги иншоот йилига атмосферадан 500 минг тоннагача карбонат ангидридни бартараф этишга қодир.

    Хитой Энергия инвестиция корпорацияси (China Energy) карбонат ангидридни йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш бўйича Осиёдаги энг йирик иншоотни (CCUS) ишга туширди. Бу ҳақда 2-июнь куни Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

    Тизим Цзянсу (Шарқий Хитой) вилояти Тайчжоу шаҳридаги кўмир электр станциясининг энергия блокига уланган. Иншоот йилига атмосферани 500 минг тоннагача карбонат ангидриддан тозалаш имконини беради, дейилади korrespondent.net сайтида.