Хитой бозорига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган асални экспорти учун йўл очилди

    Агросектор 20 ноябр 2020 1720

    Ветеринария ва чорвачилкини ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари ва Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош маъмурияти вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот бўлиб ўтди.

    Унда асал маҳсулотларини етиштириш, жумладан Қўмита ва Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош маъмурияти ўртасида 2019 йил 27 августда Пекин шаҳрида имзоланган Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган асал бўйича текширув, карантин ва ветеринария талаблари борасидаги битимга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

    Онлайн учрашув давомида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиниши кутилаётган асал маҳсулотининг соғлиқ сертификати Хитой масъуллари томонидан тасдиқлангани ва Ўзбекистоннинг 6 та асал ишлаб чиқарувчи субъектлари муваффаққиятли тарзда Хитойга асал юборувчи компаниялар рўйхатидан ўрин олгани қайд этилди.

    Таъкидлаш жоизки, бу орқали эндиликда ушбу корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаларининг инсонлар ва ҳайвонлар соғлигини сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги тегишли қонун хужжатлари, мавжуд стандартлар ва белгиланган меъёрлар, шунингдек мазкур Битим талаблари асосида асал ва асал маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишга тегишли рухсат олинди.

    Видеомулоқот давомида келгусида бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш ҳамда Хитойга асал экспорт қилмоқчи бўлган бошқа истиқболли компанияларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш учун тегишли чоралар кўрилишига келишиб олинди.

    Шунингдек, тадбирда Ўзбекистондан Хитойга гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда парранда маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, Хитой томонни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар тақдим қилиниб, бу йўналишда ҳам олиб борилаётган ишларни янада тезлаштириш ва тегишли битимни имзолашга келишиб олинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates