Хитой COVID-19нинг қайтадан тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтиряпти

    Долзарб 21 сентябр 2020 489

    Хитой Ҳукумати куз-қиш мавсумида коронавируснинг янги босқичининг қайтадан тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилганига амин бўлиш мақсадида провинция даражасидаги 17 та ҳудудда инспекциялар сеансларини ўтказади. Бу ҳақда ХХР Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси 18 сентябрда хабар берган.

    Инспекциялар ўтказиш доирасида чегарага яқин портларда, мактабларда, жамоат жойлари ва шифохоналарда эпидемиянинг тарқалишининг олдини олишга қаратилган чораларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади, деб таъкидлади қўмита раҳбари Ма Сяовей.

    У шунингдек, COVID-19 аниқланган кундан бошлаб 5-7 кунда аҳолини тегишли тестдан ўтказишни кафолатлаш учун нуклеин кислотасига тест ўтказишга тайёргарлик кўришга, COVID-19 билан касалланган беморларни даволашга, санитар-карантин пунктлари ва профилактика воситалари захирасини ташкил этишга ҳам чақирди, деб хабар беради Хитойнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates