Хитой фақирлик устидан тўлиқ ғалабани эълон қилди

    Долзарб 26 феврал 2021 463

    Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзиньпин фақирликка қарши курашда буткул ғалабани эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, 98,99 миллион қишлоқ аҳолиси «фақирлик чегарасидан ўтди».

    Қашшоқ ҳудудлар орасидан 832 уезд ва 128 минг қишлоқ олиб чиқилган. Ўртоқ Си таъкидлаганидек, сўнги саккиз йил давомида Хитой қашшоқлик билан кураш учун 1,6 триллион юань (тахминан 246 миллиард доллар) инвестиция жалб қилган.

    Аввалроқ ХХР раҳбарияти 2020 йилда бутунлай қашшоқликка барҳам бериш мақсадини илгари сурган, ва коронавирус пандемиясига қарамай, буни уддалаган. ХХРнинг бутунлай қашшоқликни тугатган энг сўнги ҳудуди мамлакат жанубидаги тоғли Гуйчжоу провинцияси бўлиб, 2020 йил ноябрида у ерда «қашшоқликдан сўнги 20та уезд олиб чиқилган».

    Хитойда «Қашшоқликдан олиб чиқиш» атамасининг ҳар бир ҳудуд учун ўзига хослиги мавжуд. Масалан, ХХР Фуқаролик маъмурияти вазирлиги маълумотига кўра, ХХР қишлоқ жойларида кун кечириш учун зарур бўлган нарсаларнинг энг оз миқдори 2020 йилда киши бошига йилига 896 долларни ташкил этган.

    Хитойда ҳар бир провинция ўзи учун қашшоқлик даражасини ўзи белгилар экан, деб хабар беради «RG.RU»/

    Масалан, Синьцзян-Уйғур автоном районида аҳоли даромад даражаси бўйича тўртта рангга бўлинган экан. Яшил рангдагиларнинг оиланинг йиллик даромади 700 долларни нормал ҳолат ҳисоблайди экан. Кейингиси – сариқ рангдагилар йиллик даромади 630-700 долларни, етарли бўлмасада, нормал ҳолат экан деб ҳисоблайди экан.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates