Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида чикунгунья вирусини юқтириш билан боғлиқ уч мингта янги ҳолат қайд этилди.
Инфекциялар 28 сентябрдан 4 октябргача аниқланган. Аксарият ҳолатлар Цзянмэнь шаҳрида қайд этилган бўлиб, у ерда 3-даражали соғлиқни сақлаш чоралари кўрилган.
Чикунгунья иситмаси касалланган чивин чақиши орқали одамга юқади, у одамдан одамга юқмайди. Мазкур касалликда ҳароратнинг 40 даражага кескин кўтарилиши, бош оғриғи, бўғим ва мушакларнинг кучли оғриғи, кўнгил айниши, заифлик ва тошмалар билан боғлиқ аломатлар кузатилади, деб хабар берди lenta.ru.









