Хитой компаниялари Жиззахда 1000 МВтлик шамол электр станцияларини қурмоқчи

    Хитой компаниялари томонидан юртимизга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

    Кеча, 28 март куни Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг «China Huadian Overseas Investments», «CNEEC» (China National Electric Engineering Company) ва «SANY Renewable Energy» компаниялари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, мазкур келишув бўйича «China Huadian Overseas Investments» компанияси инвестор сифатида, «CNEEC» компанияси бош пудратчи, «SANY Renewable Energy» компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.

    Компаниялар томонидан станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишлари тез кунларда бошланади. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боришади. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станцияси қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайдилар.

    Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан юртимизга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates