Хитой компанияси Фарғонада умумий қиймати 215 миллион доллар бўлган учта лойиҳани амалга оширади

    Мамлакатимизда 30 июл 2021 1427

    Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев вилоят ҳокимлигида Хитойнинг «West China Cement Ltd» компанияси раиси Жи Мин Зҳангни қабул қилди.

    Учрашувда томонлар Гонконгда рўйхатга олинган «West China Cement» холдинг компанияси таркибидаги «West International Holdings Limited» компаниясининг Ўзбекистондаги, хусусан Фарғона вилоятидаги фаолияти, ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида мулоқот олиб боришди.

    Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғонада ҳам кун сайин ривожланиш давом этаётганини, кўплаб бунёдкорлик ишлари, қурилишлар амалга оширилаётганлигини ва цемент маҳсулотига бўлган эҳтиёж ортаётганлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида меҳмон Жи Мин Зҳанг вилоятнинг инвестицион салоҳиятини, инвесторларга кўрсатилаётган эътиборни, яратилаётган қулайликларни юқори баҳолади.

    Шунингдек, «West International Holdings Limited» компанияси фаолиятига тўхталиб ўтди. Ҳозирда компаниянинг 7 та шўъба корхонаси ва 2 000 дан ортиқ ходимлари мавжуд. Компания Хитойнинг Гонконг ҳудудида жойлашган бўлиб, глобаллашув тенденциясига мослашиш, функционал бошқарувни кучайтириш, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳрида Африка минтақаси учун халқаро бизнес штаб-квартирасини ташкил этган. «West International Holdings Limited» Жанубий ва Ғарбий Африкада катта обрўга эга.

    Компания турли хилдаги анъанавий портленд цементини, нефть қудуғи цементини, кема қуриш цементини, экологик тоза агрегатларни, юқори сифатли бетонни ва бошқа янги экологик тоза қурилиш материалларини тегишли аккредитациялар билан ишлаб чиқаради.

    Компания Фарғона вилоятида умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган қуруқ клинкер цемент ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш, умумий қиймати 10 миллион доллар бўлган қурилиш учун тайёр метал конструкциялар ишлаб чиқарадиган завод қуриш, умумий қиймати 5 миллион доллар бўлган экологик тоза ва тежамкор қоплар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш таклифларини илгари суряпти.

    Ушбу лойиҳалар амалга ошса завод йиллик қиймати 245 миллион доллар бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади ва 1 000 та иш ўрни яратиш режа қилинган, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates