Хитой компанияси Ўзбекистонда шаҳар ва транспорт инфратузилмасини қуришда иштирок этади

    Жорий йил 4 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Ойбек Хамраев ва China State Construction компанияси директори ўринбосари Сян Шангмоу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: CSCEC Construction and Engineering Corporation 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг йирик инвестиция ва қурилиш корпорациялари гуруҳи ҳисобланади ва Хитой ҳукуматига бевосита бўйсунади. 2021 йилда CSCEC шартномаларининг умумий қиймати 450,5 миллиард долларга етди. Компания Fortune журналининг 2021 йилдаги рейтинги бўйича дунёнинг 500 та энг йирик компаниялари орасида 13-ўринни эгаллади.

    Учрашувда Хитой компаниясининг Ўзбекистонда шаҳар ва транспорт инфратузилмасини қуриш соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Хитой томони ушбу йўналишларда инновацион ишланмалар ва илғор тажрибаларни жорий этган ҳолда лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қизиқишини билдирди. Ўз навбатида, Ўзбекистон томони Хитой компаниясининг мамлакатимиздаги сармоявий ташаббуслари ва келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш доирасида ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates