Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур мультимодал маршрутинининг очилиши «Марказий Осиё – Хитой«, «Хитой – Европа«га элтувчи йўлларни диверсификация қилиш ҳамда «Ўрта йўлак« транзит имкониятларини ривожлантиришга қаратилган.
Шу йилнинг 15 октябрь куни Қашғар шаҳридан 7 та автомобиль ушбу маршрут бўйича ҳаракатни бошлади. Автомобиллар 21 октябрь куни Ўзбекистонга ва 24 октябрь куни Туркманистонга етиб олиши режалаштирилган. Юкларни бир қисми Туркманистондан Озарбайжонга етказилади.
Тадбирда иштирок этган Хитой Транспорт вазирлиги Транспорт хизматлари департаменти директори Сай Туансзенинг айтишича, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон« мультимодал транспорт маршрути Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой давлат раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга бўлган иродаларининг нишонасидир.
Транзит маршрути барча иштирокчи мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига, ўзаро юк ташувлар ҳажмларини ўсишига ҳамда «Бир макон, бир йўл« ташаббусининг амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мазкур маршрут нафақат Европа, балки Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига ҳам чиқиш учун имконият яратади.








