Хитой пойтахтида Алишер Навоийнинг ижодий меросига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

    Анжуман иштирокчилари мамлакатимизда Ўзбекистонда Алишер Навоий ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган диққатга сазовор ишлар билан яқиндан танишдилар.

    Хитой Халқ Республикаси пойтахтида халқимизнинг буюк шоири ва мутафаккири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий ижодий меросига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбир мамлакатнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири - Пекин халқаро тадқиқотлар университетида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Пекин халқаро тадқиқотлар университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

    Анжуманда хитойлик ва ўзбекистонлик навоийшунос, шарқшунос ҳамда тилшунос олимлар, Пекин халқаро тадқиқиқотлар университети ва Шанхай хорижий тиллар университетининг профессор ва ўқитувчилари, талабалар, ватандошлар ҳамда Хитой ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

    Тадбир чоғида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий мероси нафақат ўзбек, балки бутун жаҳон адабиёти ва маданиятининг ривожланиши тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

    Анжуман иштирокчилари мамлакатимизда Ўзбекистонда Алишер Навоий ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган диққатга сазовор ишлар билан яқиндан танишдилар.

    Алишер Навоий ва бошқа буюк алломаларимиз маънавий меросини чуқур ўрганиш, асраб-авайлаш, ёшларнинг илм олиши ва баркамол авлод сифатида шаклланишида уларнинг маънавий сарчашмаларидан фойдаланиш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Хусусан, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Алишер Навоий меросини кенг ўрганишга қаратилган муҳим қарор ва дастурлар қабул қилингани, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилгани, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил қилингани таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates