«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланди

    Транспорт 18 май 2023 1332

    Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 суткага камайтиради.

    Бугун, 2023 йил 18 май куни Хитой Халқ Республикасининг Циан шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди.

    Бугунги кунга келиб, ушбу лойиҳа бўйича томонлар «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширдилар, кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган.

    Мазкур ҳужжат ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади.

    Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 суткага камайтиради.

    Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates