Хитой тадқиқотчилари Жомолунгма чўққисига чиқишди

    Долзарб 27 май 2020 1574

    27 май куни эрталаб хитойлик тадқиқотчилар гуруҳи Жомолунгма тоғининг чўққисига чиқиб, баландлигини ўлчаш бўйича топшириқнинг асосий босқичини якунладилар.

    Шу йил 30 апрель куни Хитой Жомолунгма тоғининг баландлигини аниқлаш учун янги миссияни бошлади. Тадқиқотчилар жамоаси таркибига профессионал альпинистлар ва ХХР Табиий Ресурслар Вазирлигидаги кузатувчилар жалб қилинди.

    Хитой-Непал чегарасида жойлашган Жомолунгма тоғи дунёдаги энг баланд чўққидир. Унинг шимолий қисми Тибет автоном вилояти билан туташ.