Хитой вакцинаси иммунитет ҳосил қилди

    Саломатлик 24 ноябр 2020 1125

    Хитойнинг Sinovac Biotech биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19га қарши вакцина клиник синовларда инсон саломатлиги учун хавфсизлиги ва тезкор иммунитет реакциясини яратиш қобилиятини намойиш этди.

    Бу ҳақда The Lancet Infectious Diseases журнали маълум қилди.

    Эмланган кўнгиллиларда антителалар даражаси COVID-19дан муваффақиятли тузалганларникига қараганда пастроқ, аммо, бу биологик воситанинг инсон танасини вирусли инфекциядан ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилмади, дейилади тадқиқотлар натижаларида.

    CoronaVac вакцинаси 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган 700 дан ортиқ кишида ўтказилган тадқиқотларда ишлатилган.

    «Иштирокчиларга 14 кунлик оралиқда 2 доза вакцина берилди. Натижалар препаратнинг самарадорлигини ва пандемия пайтида фавқулодда вазиятда фойдаланишга яроқлилигини кўрсатади», деди илмий мақола муаллифларидан бири Чжу Фэнцай.

    Унинг таъкидлашича, эмлашдан кейин иммунитетнинг қанча вақт сақланиб қолинишини аниқлаш учун навбатдаги тадқиқотлар ўтказилиши керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates