Хитой океан рангини кузатиш учун янги авлод сунъий йўлдошини коинотга учирди, бу денгиз сувида содир бўлаётган жараёнларни ўрганиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Қайд этилишича, бортида фазовий ускунаси бўлган Long March-2C ракетаси Хитой шимоли-ғарбидаги Цзюцюань аэродромидан ҳавога кўтарилган ва уни Ер орбитасининг пастки қисмига муваффақиятли олиб чиққан.
Дунёдаги биринчи юқори аниқликда океан рангини кузатадиган сунъий йўлдош коинотга учирилди, у бир қанча илғор техника ва ускуналардан фойдаланган ҳолда дунё бўйлаб турли сув ҳавзалари ва денгиз ҳудудлари ҳолатини таҳлил қилади. У дунё бўйлаб сув ранги, ҳарароратини, денгиз музлари ҳолати, океан, денгиз, орол ва портлардаги экологик ҳолатни узлуксиз мониторингини амалга ошириши мумкин.
Хитой Миллий коинот маъмуриятининг Ерни кузатиш марказининг таъкидлашича, сунъий йўлдош Хитойнинг асосий денгиз йўлларини масофадан туриб зондлаш хизматларини тақдим этади, шунингдек, балиқчилик ресурсларидан самаралироқ фойдаланишга ёрдам беради ва денгизнинг экологик ҳолатини назорат қилади.
1 ноябрь куни Хитой картографик сунъий йўлдошлари деб номланувчи янги Tianhui серияли Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли учирган эди, деб хабар беради korrespondent.net.