Хитойда энг узун сув ости туннели очилади

    2021 йилнинг охирига қадар Хитойда энг узун сув ости автомобил туннелини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

    Транспорт ҳаракати учун мўлжалланган, узунлиги 10,8 километр ва кенглиги 43,6 метр бўлган туннел Хитой шарқидаги Тайху кўли остида қурилмоқда. У мамлакатдаги учинчи йирик чучук сув ҳавзаси ҳисобланади. Кўл Чанчжоу — Уси автомагистралининг давоми бўлиб, умумий узунлиги қарийб 44 километрни ташкил этади.

    Лойиҳа учун масъул бўлган Хитой алоқа ва қурилиш компанияси қошидаги Third Harbor Engineering ташкилоти сув ости туннелининг қурилиши 2018 йил январида бошланганини таъкидлаган. Ҳозир ушбу иншоотда пойдевор плиталарининг қурилиши якунланди.

    “Лойиҳада чиқинди сув ва чангнинг нолга тушишини таъминлай оладиган пўлатни автоматик қайта ишлаш ускуналари ва ақлли тизимлар қўлланилади”, — деди лойиҳа гуруҳи раҳбари Янг Гуодонг.

    Жорий йил туннелда бетон қуйиш ва инфратузилма объектларини қуриш жараёни тугалланиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates