Хитой шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманидаги сайёҳлик марказида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Или Қозоғистон автоном округи партия қўмитасининг тарғибот бўлими хабар берди.
Департаментнинг WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида айтилишича, чоршанба куни Пекин вақти билан соат 18:18 да Монголкюре (Чжаосу) уездида содир бўлган ҳалокатга кабеллардан бирининг узилиб кетиши сабаб бўлган. Оқибатда осма кўприк қийшайиб, унинг устида бўлган одамлар йиқилиб тушди.
Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Воқеа содир бўлган туристик зонанинг иши вақтинча тўхтатилди. Ҳокимият ҳодиса оқибатларини бартараф этяпти, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди tass.ru.








