Хитойда реактив учар қурилма намойиш этилди

    Чжэцзян университетининг Хучжоу тадқиқот институти муҳандислари жамоаси реактив учар қурилмани муваффақиятли синовдан ўтказди.

    Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, учувчи ушбу шахсий учиш қурилмасини бошқариб, соатига 100 километр тезликка эриша олади.

    “Ушбу реактив қурилмани ишлаб чиқиш уч-тўрт йил, парвоз синовлари эса икки йил давом этди. Бу бизнинг энг илғор ва такомилга етказилган тизимимиз”, деди қисқа намойиш парвозини амалга оширган JetRob жамоаси муҳандиси Цзяо Боцзин.

    Қурилма бешта реактив двигатель билан жиҳозланган. Ёнилғи баклари реактив қурилманинг икки томонида жойлашган. Унинг оғирлиги 31 килограмм, тўла бак билан эса 46 килограмм. Учувчи уч-беш дақиқа давомида ҳавода қолиши мумкин. Қурилма ердан 2 метрдан ортиқ баландликка чиқиши мумкин, бироқ уни денгиз сатҳидан 1500 метргача баландликдаги ҳудудларда ишлатиш мумкин, деб хабар берди report.az.

    Цзяо Боцзиннинг сўзларига кўра, велосипедда юриш каби қурилмани хавфсиз ва муаммосиз бошқаришни ўрганиш учун вақт керак. Унинг қўшимча қилишича, келажакда гуманоид роботлар қурилмани бошқариши мумкин, бу эса хавфли ва қийин муҳитда парвозларни амалга ошириш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates