Хитойда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

    Яшил сайёра 28 ноябр 2022 1459

    Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент вақти билан 00:58 да (27.11.2022 йил, Гринвич бўйича 19:58 да) Хитойда зилзила содир бўлди.

    Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

    Зилзила координаталари: 39,94 градус шимолий кенглик; 74,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 км жанубий-шарқда.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

    Aндижон вилоятида 3 балл, 206 км.
    Фарғона вилоятида 3 балл, 238 км.
    Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 км.
    Тошкент вилоятида 2 балл, 454 км.