Хитойдаги бухоролик ватандошимизнинг издошлари Тошкентда кўргазма очишди

    Биласизми? 2 феврал 2023 2781

    Тарихий маълумотларга кўра, XIV асрда хитойлик саёҳатчи, денгиз қўмондони, дипломат Чжэн Хэ (1371-1433)нинг боболари  асли бухоролик бўлган.

    Улар савдо-сотиқ билан шуғулланиб, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига кўчиб бориб қолишган.

    Чжэн Хэ улкан флоти билан етти марта Осиё ва Африканинг 50 дан ортиқ давлатларига бориб, олис мамлакатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатган. Кемаларда ипак, қоғоз ва чинни буюмлар билан бирга қимматбаҳо хитой чойи ҳам ташиган.

    Яқинда Хитой давлатининг Шаньси провинциясидан бўлган Чжан Хонпинь хоним бошчилигидаги тадбиркорлар ўтмишдаги ҳамюртларининг ишини давом эттириб, Тошкентда “Буюк чой йўли: Сияндан Самарқандгача” номли доимий фаолият олиб борадиган кўргазма ташкил қилишди.

    Кўргазма залида бўлган киши беихтиёр Хитойнинг ўтмишини эслайди. Император армиясининг жангчилари ҳайкалчалари, “Буюк чой йўли” харитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистон-Хитой давлатларининг савдо-иқтисодий алоқалари акс этган паннолар, ватандошимиз Чжэн Хэ сурати эътиборни тортади.

    Шунингдек, залда қора, кўк, сариқ, қизил ва олтин чойларни ичиш учун мўлжалланган идишлар ва қадимий анжомларда чойларни татиб кўриш мумкин.

    Қадим Хитойдаги бойлар, саройга яқин одамлар, князлар ва император ўтирадиган столларда чой ичиш маросимлари уюштирилади.

    Кўргазмада Шаньси провинцияси ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан келтирилган ноёб юзлаб чой навларини татиб кўриш ҳамда бу жараёнлар билан танишиш мумкин.

    Ҳосил Каримов,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates