Хитойдаги йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 24 кишига етди

    Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган магистралнинг бир қисмининг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

    Аввалроқ 19 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 30 киши яралангани хабар қилинганди.

    Воқеа чоршанбага ўтар кечаси Мэйчжоу шаҳрида юз берди, 18 та машина чуқурлик ҳосил бўлган йўлдан чиқиб кетган. Хитой оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган кадрлар автоҳалокат оқибатида автомобилларнинг бир қисми ёниб кетганини кўрсатди. Ўпирилиб тушган майдоннинг узунлиги тахминан 18 метр, умумий майдони эса тахминан 184 квадрат метрни ташкил этади.

    Маҳаллий ҳокимият магистралнинг ўпирилиб тушишига ўтган ҳафта Гуандун вилоятида кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини қайд этди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates