Хитойдаги зилзила оқибатида қурбонлар бор

    Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида 16 сентябрь куни эрта тонгда 6 балли зилзила юз берди. Табиий офат оқибатида 3 нафар киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CGTN маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб.

    Зилзила маҳаллий вақт билан соат 04:33 да рўй берган. Эпицентри Нэйцзян шаҳридан 50 километр шимоли-шарқда, ўчоғи 40 километр чуқурликда бўлган.

    Аввалроқ икки киши ҳалок бўлгани ва уч киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила туфайли қарийб 7 минг киши эвакуация қилинган, 35 та уй вайрон бўлган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates