Хитойдан автобуслар олиб келиш масаласи муҳокама этилди

    Транспорт 22 декабр 2022 1242

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Махкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь хоним билан учрашди.

    ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистонинг ХХРдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этган учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг долзарб масалаларини муҳокама этди.

    Хусусан, ХХРнинг йирик заводлари томонидан ишлаб чиқарилган автобусларни етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

    Томонлар учрашувда автобуслар сотиб олишни молиялаштириш, етказиб бериш муддатлари ва Хитойдан Ўзбекистонга тезлаштирилган тартибда етказиб бериш бўйича ишларни ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.

    Ўз навбатида, Цзянь Янь хоним мамлакатимизда жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлаган ҳолда учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates