Хитойнинг бешта компанияси АҚШда таъқиққа учради

    Бу ҳақдаги ҳужжат эртадан кучга киради.

    АҚШнинг федерал давлат идоралари 13 августдан бошлаб Хитойнинг Huawei, ZTE, Hikvision, Dahua Technology ва Hytera Communications Corporation компаниялари, шунингдек, уларнинг шўъба корхонлари технологияларидан фойдаланаётган пудратчи компаниялар билан шартнома тузиши мумкин эмас. Бу ҳақда Америка ҳукуматининг расмий ҳужжатлар тўплами – Федерал реестрда чоп этилган Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармаси буйруғида айтиб ўтилган.

    ИТАР ТАСС хабарида таъкидланишича, Пентагон ва НАСА раҳбарияти эса июль ойида шундай қарор қабул қилган.

    2019 йилнинг 15 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ахборот-коммуникация инфратузилмасини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун фавқулодда ҳолат жорий этиш бўйича ҳужжатни имзолаганди. Натижада АҚШ савдо вазирлиги ўтган йилнинг 17 май куни Huawei ни қора рўйхатга киритди ва бу билан компаниянинг Америкадан юқори технологияли жиҳозлар сотиб олишини чегаралаб қўйди.

    Бундан ҳам сал олдин, яъни 2018 йилнинг август ойида Дональд Трамп имзолаган фармонда АҚШнинг ҳукумат идораларига Huawei ва ZTE компаниялари маҳсулотларидан фойдаланиш таъқиқланган эди. Америка ҳукумати вакилларининг таъкидлашича, бу икки компания мамлакат хавфсизлига таҳдид қилади. Huawei компанияси вакиллари эса бу гапларни рад этиб келяпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates