Музокаралар доирасида хитойлик сайёҳларга мослаштирилган туристик маршрутларни тайёрлаш ва сотиш орқали Хитой ҳудудларидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Янги туристик йўналишларнинг ишга туширилиши икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасида сайёҳлар оқимини янада оширишда муҳим қадам бўлиши кутилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.