Хива шаҳрида Транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши якунланди

    Транспорт 13 май 2022 1325

    Хива шаҳрида 11-12 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

    Хусусан, минтақавий транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш ШҲТ давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда кенг қамровли ва яхлит транспорт тизимини ташкил этиш, соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий этиш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, юк ташувлар ҳажмини ошириш транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш борасида ягона қараш ва ёндашувларни шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Тадбирда томонлар Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва самарали транспорт коридорларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик Концепцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Томонлар мазкур ҳужжатни жорий йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида тасдиқлаш учун киритиш ва уни келишиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бошлашга тайёрлигини билдирди.

    Йиғилиш давомида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларининг интеграциялашган бошқарув тизимини шакллантириш бўйича Ҳадли битим, давлатлараро хусусиятга эга фавқулодда вазиятларда транспортнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли юзага келган ҳолатни инобатга олган ҳолда транспортнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, ШҲТга аъзо давлатлар автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми бўйича ишларни жадаллаштиришга, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузишга келишилди.

    Йиғилиш якунида ШҲТга аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари томонидан тегишли баённома имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates