Хива — туркий дунё маданият пойтахти сифатида Европада тақдим этилди

    Хорватиянинг Риека шаҳрида «Хива – Туркий дунё маданият пойтахти» деб номланган халқаро тақдимот бўлиб ўтмоқда

    Тадбирда қадим ва навқирон Хиванинг бой тарихий, маданий мероси, туристик салоҳияти тарғиб этилди. Риека шаҳрининг марказий майдонида ўрнатилган 15 та паннода Хиванинг мафтункор фотосуратлари, қадимий кент ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.

    Хорватиядаги тақдимот ТУРКСОЙ ва Европа кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди. Риека шаҳри 2020 йилда «Европанинг маданият пойтахти» деб эълон қилинган.

    Тақдимот очилиш маросимида ТУРКСОЙ Бош котиби Дусен Касеинов, Риека шаҳри мэри Войко Оберснель, Ўзбекистон маданият вазирлигининг халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Шоҳрух Акбаров, ОАВ ва Риека шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди.

    Хива шаҳри фотосуратлари ва ушбу маданият ўчоғи ҳақидаги маълумотлар Европа аҳлида катта қизиқиш уйғотди. Тадбир давомида, шунингдек, маданият ва туризм соҳаларида ўзаро фойдали ҳамкорлик лойиҳалари бўйича музокаралар ўтказилди.

    Риека шаҳридаги халқаро тақдимот 16 апрелгача давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ билан амалга оширилаётган ҳамкорлик доирасида Хива шаҳри Президентимиз ташаббуси билан 2019 йили «Туркий дунё маданият пойтахти» деб, эълон қилинган эди. Шу муносабат билан тузилган халқаро дастур элчихона томонидан ТУРКСОЙ ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Дастурда Хиванинг нафақат туркий дунё мамлакатларида, балки халқаро майдонда кенг тарғиб этиш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates