Хивада 2,5 тонна пахта ёниб кетди

    Ёнғин натижасида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 кг пахта ёнган. 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган.

    Кеча, 30 март куни Хоразм вилоятининг Хива туманидаги пахта қабул қилиш ва уни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.Қайд этилишича, соат 17:07 да Хива тумани “Сапча” МФЙда жойлашган пахта қабул қилиш ва пахтани қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 11 та пахта ғарамининг устки қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ҳодиса жойига 14 та ёнғин-қатқарув экипажи, 12 та ёрдамчи сув ташиш автомашиналари жалб қилинган.

    Ёнғин 18:03 да ўраб олиниб, 19:20 да ўчирилган. Воқеа жойига вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят ФВБ бошлиғи ва масъул ходимлар чиққан.

    Ёнғин натижасида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 кг пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates