XIX асрда “Убайдий” услубида яратилган қадимий эшикларни чет элга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

    Воқеа-ҳодисалар 24 сентябр 2021 759

    Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро Н.И. бошқарувидаги “FORD TRANZIT” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

    Натижада, автомашинада жами 3 дона икки тарафлама очиладиган, ўйма нақшлар туширилган ёғоч эшиклар борлиги аниқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган экспертиза хулосасига кўра, гулли ўймакор нақшли қўл санъати маҳсули ҳисобланган ушбу эшиклар Бухоро ва Хоразмлик усталар томонидан “убайдий” услубида XIX асрда яратилган бўлиб, уларни республикамиз ҳудудидан олиб кетиш ман этилади.

    Ҳозирда ушбу маданий мерос Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейига топширилган бўлиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates