Хизматлар ва сервис: мўмай даромад, имкониятлар манбаи

    Бугун хизматлар ва сервис соҳасига эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу боис, бу соҳа мўмай даромад манбаи саналади. Ўзбекистонда ҳам бу борада катта имкониятлар мавжуд. Бундан унумли ва мақсадли фойдаланиш эса халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ана шу жиҳатлар эътиборга олиниб, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

    Эркинжон ТУРДИМОВ,

    Самарқанд вилояти ҳокими:

    — 96 минг 535 нафар жисмоний ва юридик шахсга тадбиркорлик учун 5 триллион 685 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1 триллион сўмдан зиёд маблағ берилганини билдиради. Хусусан, 19 минг 307 хонадонга оилавий тадбиркорликни ривожлантириши учун 549 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

    Самарқанд шаҳрида метал комбинат фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда жорий йилда 40 минг тонна метал қайта ишланди. Келгуси йилда унинг қувватини 140 минг тонна метални қайта ишлашга етказиб, 600 га яқин фуқарони иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Бугунги кунда ушбу корхонага 58 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилди.

    Президентимиз йиғилишда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Хизматлар ва сервис соҳаси кўпроқ ишчи ўрин яратадиган йўналиш ҳисобланади. Бугунги кунда ялпи ички маҳсулотимизда хизматлар улуши бор-йўғи 36 фоизни ташкил этмоқда. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич энг ками 60 фоиздан юқори экани ҳам хизматларга катта эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатмоқда.

    Хизматлар бўйича қўшимча 1 триллион сўмдан ортиқроқ пул маблағлари кредит тариқасида тадбиркорлик субъектларига ажратилиши белгилаб берилди. Маблағ бор, демак, тадбиркорлик, жумладан, хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратишимиз керак.

    Албатта, бу масала бўйича алоҳида дастурлар қабул қиламиз ва тадбиркорлар билан тез-тез учрашиб, уларнинг лойиҳалари билан танишиб, яқин мададкор бўламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates