Ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси диагностикадан ўтказилади

    Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

    Бу ҳақда Президентнинг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган. Фармонга кўра, қуйидагилар диагностикадан ўтказилади:

    • 2026 йил 1 январдан коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;
    • 2026 йил 1 июндан соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;
    • 2027 йил 1 январдан бошқа давлат органларида коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар.

    Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

    Диагностика натижасига кўра ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнат муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади.

    Бунда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates