Хўжаобод ва Олтиариқ туманларида фирибгарлар томонидан ер сотиш ҳолатлари аниқланди

    Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Хўжаобод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.М. бошқа бир фуқаро Ў.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида тумандаги “Манак” МФЙ ҳудудидан балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигини ташкил қилиш мақсадида 35 гектар ер майдонини ажратиб бериш эвазига 7 000 АҚШ доллари ва 33 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.М. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғи М. раҳбарлигидаги “М.С.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини узум боғи барпо этиш учун ажратиб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 5 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates