“Хожатбарор” ўқитувчи

    Хавфсизлик 7 июл 2020 1895

    Сир эмаски, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари яқинлашгани сари ўзини  “ҳожатбарор” қиёфасига кириб олган кимсалар пайдо бўлади. Уларнинг орасида таълим тизимида меҳнат қилаётганлар ҳам учраб тургани ачинарли. 

    Жорий йилнинг 2 июнь куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир «ҳожатбарор» ўқитувчининг қилмиши фош этилди.

    Маълум бўлишича, Норин тумани Қўшариқ маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шартли равишда исми ўзгартирилган «Умиджон» деган шахс ўғлини Наманган Давлат Университетига ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдириб, қонуний чора кўришни сўрайди.

    Фуқаронинг ушбу аризасини текшириш мақсадида шу куни Департаментнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар Лола кўчасида жойлашган ўқув маркази биноси ичида «Умиджон» 2500 АҚШ доллари ва 5 млн сўм пулларни қўлга киритган вақтда ушланган. Олиб борилган дастлабки суриштирувда Умиджон Наманган Давлат Университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси бўлиб чиқди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates