У 174 та бюллетендан 172 тасини қўлга киритди ва 15 ноябрдан лавозимига киришади. Эл-Энани 2017 йилдан буён ЮНЕСКОга раҳбарлик қилиб келган Одри Азуленинг ўрнини эгаллайди.
1971 йилда туғилган Халед Эл-Энани — машҳур мисршунос ва профессор бўлиб, Мисрдаги туризм ва қадимий ёдгорликлар соҳасида катта тажрибага эга. У аввалроқ Миср цивилизацияси миллий музейи ва Қоҳирадаги Миср музейига раҳбарлик қилган, шунингдек туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири лавозимини ҳам эгаллаган.
Эл-Энани ЮНЕСКО тарихидаги илк араб ва иккинчи африкалик бош директор бўлди.
Ташкилот 194 та давлатни бирлаштириб, таълим, фан, маданият ва ахборот соҳаларида халқаро ҳамкорлик орқали тинчликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.







