Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 11 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, У 2020 йил 10 августдан бери Судьялар олий кенгашига раислик қилиб келади. Масъул ваколат муддати тугагани сабаб қайта сайланди.









