Хонадонида дориланган пахта чигити маҳсулотларидан мой ишлаб чиқараётган шахс фаолиятига чек қўйилди

    Хавфсизлик 6 май 2021 403

    2021 йил 5 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Каттақўрғон тумани ДХХБ ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида, Каттақўрғон тумани “Қоракулча” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.О.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Текширув давомида, ушбу шахснинг омборхонасидан қоғоз қопларда дориланган (заҳарланган) пахта чигитлари топилган.

    Б.О. ушбу пахта чигитларини 5 дона, қўлбола усулда ясалган, ҳеч қандай рухсатномага эга бўлмаган мосламалар ёрдамида қайта ишлаб, талабга жавоб бермайдиган мой маҳсулотларини тайёрлаб келаётганлиги аниқланган.

    Аниқланган пахта чигит маҳсулотларининг миқдори Каттақўрғон “ОИЛ” МЧЖнинг маъсул ходимлари томонидан ўлчанганида, ушбу маҳсулотлар жами 10 тоннадан ортиқ дориланиб заҳарланган пахта чигити эканлигини маълум бўлган.

    Ушбу пахта чигитидан қайта ишлаб чиқарилган 20 литр мой маҳсулотлари текшириб кўриш учун намуна сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, Каттақўрғон “ОИЛ” МЧЖга топширилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates