Лого Лого-пв-уз

    Хоразм вилоятида давлат манфаатларига 1 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

    Хавфсизлик 21 ноябр 2023 488

    Фуқаро О.О. га тегишли умумий истеъмол қуввати 228,8 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Урганч туманидаги жойлашган «С.» МЧЖнинг биносида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

    Хусусан, фуқаро О.О. га тегишли умумий истеъмол қуввати 228,8 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

    Ҳолат бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 1-иловаси электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларини бузганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 млрд 60 млн 205 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates