Хоразмда ҳам аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил қилинади

    Хоразм вилоятида 49 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил қилиняпти.

    Мазкур ўқув масканлари бўш турган биноларда жойлаштирилади ва у ерда тикувчилик, ошпазлик, сартарошлик, компьютер оператори каби касбларга ўқитиш йўлга қўйилади. Ўқув жараёнлари бир вақтнинг ўзида бевосита ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда амалиёт билан бирга олиб борилади.

    Ўқув масканларини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

    Янги ўқув масканлари шаҳар ва туманлар кесимида бандлик даражаси кам бўлган маҳаллаларни инобатга олинган ҳолда ҳар шаҳар ва туманда 3-5 маҳаллада ташкил қилиниши белгиланган.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates