Хоразмда инглиз тилида илк журнал нашр этила бошланди

    Хоразмда “KHOREZM TIMES” ижтимоий-маданий журнали нашр этила бошлади. Мазкур нашр бугуннинг нигоҳи теран, фикрлаш доираси ва дунёқараши кенг ўқувчилар учун айни муддао бўлди.

    Инглиз тилида чоп этилаётган журналда вилоят ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқ ва янги ташаббуслар тўғрисида турли жанрдаги мақолалар чоп этиляпти.

    Мазкур нашр айни дамда қадим ва ҳамиша навқирон Хивага ташриф буюраётган хорижлик сайёҳларга мўлжаллаб вилоятнинг шаҳар ва туманлари тарихи ва бугунги қиёфаси муфассал акс этган саҳифаларда кенг кўламли маълумотларни ҳам тақдим этяпти.

    Янги нашр ҳозирча минг нусхада нашр этилган, келгусида унинг ададини ошириш кўзда тутилган.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates