Хоразмда профилактика инспектори пора олаётганда қўлга олинди

    Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда профилактика инспектори 1000 доллар пора олаётган вақтида ушланди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

    Маълумотларга кўра, инспекторга фуқаро шериги билан жанжал юзасидан мурожаат қилган. У қўшма хусусий компания ҳужжатларидаги имзолар даромадни ўзлаштирган шериги томонидан сохталаштирилганини билдирган.

    Инспектор эса ўз танишлари орқали «экспертиза натижасини аризачи фойдасига чиқаришни ташкил этиш»ни ваъда бериб, бунга эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. У Хива шаҳрида пора олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан содир этилаётган коррупция ёки бошқа жиноят ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда 1102 ёки (71) 234-31-74 рақамларига мурожаат қилишга чақирди. Ариза берувчи шахсининг шахси махфий сақланиши кафолатланади.