Лого Лого-пв-уз

    Хоразмда «Роботлар жанги» мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Рақамлаштириш 16 май 2022 389

    Хоразм вилояти IT-Park филиалида «Роботлар жанги»нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    Тадбирдан кўзланган мақсад – мактаб ўқувчиларининг илмий-техникавий йўналишда ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва эрта касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш, шунингдек, илмий-техникавий ижод ва робототехникани оммалаштиришдан иборат.

    Иштирокчиларнинг умумий сони 24 кишини ташкил этди. Улар қаторида «Баркамол авлод» маркази тарбияланувчилари ва бошқа робототехника ишқибозлари ҳам бор эди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Таъкидлаш жоизки, робототехника бугунги кунда фаол ривожланяпти. У боланинг ҳаракатчанлигини, эътиборини ривожлантириш, кўрсатмаларга риоя қилиш ва натижаларга эришиш қобилиятини шакллантиради.