Хоразмда «TechBika» лойиҳасининг энг фаол иштирокчилари тақдирланди

    Хоразм вилоятида «TechBika» лойиҳасининг энг фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳада жами 430 нафар қиз ва аёллар иштирок этди.

    Тадбирда IT Park минтақавий ривожлантириш бўйича директор ўринбосари Абдулаҳад Қўчқоров, IT Park инновациялар бўлими директори Жаҳонгир Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари университети филиали вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

    «TechBika» — бу 1 000 нафар хотин-қизларни ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурлашга ўргатишга қаратилган лойиҳа. Лойиҳа ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги.

    Ушбу лойиҳа кимларга мўлжалланган:

    - Мактаб битирувчи қизлари;

    - Олий таълим муассасаларининг талаба қизлари;

    - Олий таълим муассасасига кира олмаган абитуриент қизлар;

    - 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган кам таъминланган ва эҳтиёнжманд қизлар.

    Шуни таъкидлаш керакки, лойиҳанинг энг ёш иштирокчилари 11 ёшда.

    Айни дамда лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда. Иккинчи босқич 2021 йил 9 июнга қадар қуйидаги 8 та йўналиш бўйича давом этади. Компьютер савохонлиги, инглиз тили, лойиҳаларни бошқариш, робототехника, фриланс, график дизайн ва «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси асосидаги курслар.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтган лойиҳанинг очилиш маросимида 250 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.

    1 мартдан 9 мартга қадар тест синовлари бўлиб ўтди. Уларда 543 га яқин хотин-қизлар қатнашди. 10 мартдан буён Хоразм вилояти IT Марказларида тест синовларидан муваффақиятли ўтган 384 нафар хотин-қизлар «Компmютер саводхонлиги» курсида таҳсил олишни бошлашди.

    Ушбу лойиҳа жамиятнинг ажралмас қисми, яъни аёлларга ўзларининг ички потенwиалини англаш ва тушуниб етиш, ахборот технологияларига оид асосий билимларини шакллантириш, шунингдек, ишга жойлашиш, шунингдек, IT ва бошқа соҳаларда карьерасини давом эттиришда асқатадиган бошқа қимматли хислатларни ривожлантиришга имкон берди, деб хабар беради IT-Park матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates