Хоразмда янги электр станцияси қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда

    Президентимиз яқинда ўтказган видеоселектор йиғилишида 2025 йилгача 8 минг мегавайт қувватли муқобил энергияга асосланган электр станциялари қуриш, бу янги корхоналар учун малакали муҳандис ва техник ходимларини тайёрлаш масаласини кун тартибига қўйган эди. Муқаддам айнан шундай қувватли шамол ва қуёш электр станицияларини 2030 йилгача барпо этиш режалаштирилганди.

    Вақт кутиб турмайди. Ҳудудларда саноат корхоналари сони кун сайин кўпаяётгани, аҳолининг электр истеъмоли ошаётгани белгиланган режани икки карра қисқа фурсатларда бажаришни тақозо этмоқда.

    Президентимиз ташаббуси билан Хоразм аҳолиси ҳамда саноат корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Янгиариқ туманида газ-поршенли электр станицияси қурилиши бошланганди. “ODAS Enerji CA” МЧЖга шаклидаги хорижий корхона томонидан янги электр станциясини қуриш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

    Қиймати 105 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган бу янги электр станциясининг қуввати 174 мегаватт бўлиб, вилоятнинг камида тўртта туманини узлуксиз электр билан таъминлай олади.

    Туркиялик ҳамкорлар барпо этаётган электр станциясида 300 та янги иш ўрни ҳам яратилади.

    Янги электр станциясини 2022 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates