Хоразмдаги ҳарбий қисмда капитал таъмирдан чиққан объектлар фойдаланишга топширилди

    Ҳарбий 7 январ 2022 2714

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида капитал таъмирдан чиққан бир қатор бино ва иншоотлар тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

    Биноларни фойдаланишга топшириш тадбирида сўзга чиққанлар томонидан охирги беш йилда мамлакатимизда барча тармоқлар сингари ҳарбий соҳага ҳам эътибор кўпайиб бораётгани, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-хизмат фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, ҳарбий объектларнинг қурилиши кенг кўламда олиб борилаётгани эътироф этилди. Дарвоқе, сўнгги йиллар мобайнида олиб борилган кўламли ишлар натижасида бугун Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилиятини бир неча баробарга оширишга, халқаро майдонлардаги ҳарбий мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритишга эришилди.

    2020 йилда ушбу ҳарбий қисмда янгитдан барпо этилган 250 ўринли аскарлар ётоқхонаси ҳамда бир вақтнинг ўзида 490 кишига хизмат кўрсатиш қудратига эга бўлган санитар тизим бинолари ва иситиш тизими фойдаланишга топширилган эди.

    2021 йилда Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар эвазига бу сафар 16 та ўқув синфларидан иборат бўлган 2 та ўқув биноси, 200 ўринли 2 та ётоқхона, спорт зали, штаб биноси ҳамда сув насос станцияси капитал таъмирланиб, замонавий мебель жиҳозлари ва ўқув-моддий база билан такомиллаштирилиб, байрамга туҳфа сифатида фойдаланишга топширилди. Шунингдек бу ерда замонавий тренажёр ва анжомлар билан бутланган спорт зали китоб фондига бой бўлган кутубхона ҳам бор.

    Шонли тарихимиз, буюк аждодларимизнинг ҳарбий илм сирларидан сўзловчи Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфхоналари эндиликда бу ерда таҳсил олаётган чақирилувчиларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш, уларга буюк тарихимизни ўргатишга хизмат қилади.

    Таъкидлаш жоизки, 2003 йилда Ўзбекистон армиясида янги ҳарбий хизмат тури сифатида жорий этилган Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат иш-жойидан, ўқишидан узилмасдан ҳарбий хизматни ўташ имкони борлиги билан юртдошларимизга манзур бўлмоқда.

    «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаган шахслар СЧР сафига олинади.

    Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган чақирилувчилар олинади ва улар махсус ҳисоб рақамга пул бадалини тўлаганларидан сўнг ойлик ҳарбий йиғинларга жалб этилади. Ойлик йиғинни ўтаб, Ватанга қасамёд қабул қилганларга ҳарбий гувоҳнома берилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Шимоли-ғарбий ҳарбий округ маълумотига таяниб.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates