Хорижда меҳнат қилаётганлар масалалари бўйича Ўзбекистон делегацияси Россияга боради

    Халқаро ҳамкорлик 15 сентябр 2020 649

    Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2020 йил 16-29 сентябрь кунлари Россия Федерациясига юборилади.

    Делегация таркиби қуйидагича:

    1. Хайриддинов Мехриддин Акмалович - Бош вазир маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи;

    2. Мухитдинов Эркин Мадорбекович - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари;

    3. Эгамбердиев Абдужаббор Хусанович - Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

    4. Пардаев Рустам Убодуллаевич - Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

    5. Ураков Жамшед Ражабович - Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

    6. Саъдуллаев Алишер Зафарович - Ёшлар ишлари агентлиги директори;

    7. Умаров Хайрулла Сайдуллаевич - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари;

    8. Ботиржонов Отабек Ботиржонович - Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бош мутахассиси.

    Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан, Молия, Транспорт, Ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ҳамда бошқа масъул идораларга делегация сафарини ташкил қилиш бўйича топшириқлар белгиланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates