Хориждаги ватандошларимиздан - зарур тиббий ускуналар

    Саломатлик 16 сентябр 2020 1029

    Қашқадарё вилоятига АҚШ ва Канададаги ватандошларимиз томонидан мурувват ёрдами сифатида юборилган 200 та кислород концентратори ҳамда 100 та пульсоксиметр келтирилди.

    Мазкур тиббий ускуналар вилоятдаги барча юқумли касалликлар шифохоналарига, Қарши шаҳри ҳамда Ғузордаги тақсимлаш марказларига тарқатилди.

    -Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонаси ва Ню-Ёркдаги Бош консулхонаси томонидан апрель ойидан буён АҚШ ва Канададаги ватандошлар иштирокида «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» шиори остида хайрия тадбири ўтказиб келиняпти, - дейди АҚШдаги «Givi to get international» халқаро жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили Муроджон Қодиров. – Мақсад – юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда Ўзбекистон ҳукуматига кўмак учун маблағ тўплаш. Мана шу маблағ ҳисобидан Хитойдан кислород концентраторлари ва пульсоксиметр келтирилиб, Қашқадарё ва Сурхондарёдаги коронавирус билан зарарланган беморлар даволанаётган шифохоналарга тарқатиляпти.

    Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates